2 Сентябр 2021 йил 1110

"Наманганда ўзидан кетиб қолган КAПТИВA хайдовчиси" изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилоят ИИБнинг расмий муносабати.

Мингбулоқ туманида 1987 йилда туғилган фуқаро Т.М. 2021 йил 31 август куни соат 09:30 лар атрофида Янги Наманган тумани, Келажак тонги МФЙ, Чортоқ йўли кўчасида ўзига тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида унинг орқасида ҳаракатланиб келаётган қора рангли давлат рақами 50 N 514 QA белгили “Каптива” русумли автомашина ҳайдовчиси Д.Ю. Спарк ҳайдовчисидан йўл беришини сўраб автомашина сигналини чалиб, Спаркни қувиб ўтиб, автомашина ҳаракатланишига қаршилик қилган. Д.Ю. ўзинг Каптива русумли автомашинасида светафорни тақиқловчи чироғида ўтиб ортига қайтган ва автомашинадан тушиб Спарк автомашинаси олдига келиб, автомашина эшигини очиб фуқаро Т.М.га хақоратли сўзлар билан мурожаат қилган вақтида Т.М. ёввойи ҳайвонлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиладиган суюқликдан Д.Ю.нинг кўз қисмига сепган. Шундан сўнг фукаро Д.Ю. воқеа жойидан кетиб юборган.

Дастлабки суриштирув натижасида 50 N 514 QA белгили “Каптива” русумли автомашина ҳайдовчиси фуқаро Д.Ю. 2021 йил 31 август куни ўзининг шахсий ишлари билан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Дўстлик чегара пости орқали Қирғизистон Республикасига чиқиб кетганлиги аниқланди. Ҳозирда уни яшаш манзилига олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech