2 Июн 2022 йил 680

Наманганда кибер таҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 2 июнидан 4 июнига қадар жойларда аҳолининг барча қатлами ўртасида кибер таҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган «Кибергигиена куни» ҳамда “Маҳалламда кибержиноят бўлмайди” шиори остида таъсирчан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот тадбирлари ўтказилиши бошланди. Бугун Янги Наманган туманидаги 86-сонли мактабда Мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ишчи-гуруҳ аъзолари иштирокида “Интернет ва телефон қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари” ўқувчи ва ўқитувчилар учун) мавзусида семинар ўтказилди.

Давлатобод тумани маданият марказида Аҳоли вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, мфй раислари, ёшлар етакчилари иштирокида “Маҳалламда кибержиноят бўлмайди” шиори остида “маҳаллабай” профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ва кибертаҳдидларда ҳимояланиш борасида чуқурроқ тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув ва семинарлар эртага ҳам давом эттирилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech