Наманганда ИИВнинг ҳайрия концерти бошланди.
Кун-у тун халқ хизматида бўлиб келаётган ходимлар, шунингдек истеъфодаги фахрийларнинг маданий ҳамда мазмунли ҳордиқ олишларини таъминлаш, хизмат вақтида ҳалок бўлган ва оғир жароҳат олган ходимларнинг оила-аъзоларига моддий, маънавий кўмак бериш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда, созанда ҳамда бадиий сўз усталари томонидан Наманган вилоятига ташриф уюштирилди.
Икки кунга режалаштирилган концерт дастурининг илк куни Норин туманида жойлашган амфитеатрда бўлиб ўтди.
Санитария- эпидимиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилган дастур давомида дилга яқин куй-қўшиқлар концертга йиғилган ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларини ҳам рақсга чорламай қўймади.
Сўз усталари томонидан хазил-мутойибага бой бўлган чиқишлар эса барчага янада кўтаринкилик бағишлади.
Дастурнинг навбатдаги қисми Косонсой туманида ташкил этилди. юксак савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтган концерт кўплаб ташриф буюрганларнинг маданий ҳордиғини таъминлади десак муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу концертдан тушган маблағлар хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати