16 Сентябр 2020 йил 1043

Наманганда ИИБнинг 51 ходими тақдирландилар.

Юртбошимизнинг жорий йил 26 август кунидаги фармонига асосан, глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган ИИВ ва унинг ҳудудлардаги бошқармаларида фаолият юритаётган ходимлар “Меҳр-саҳоват” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

Шу муносабат билан Наманган вилоятида ҳам вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа идора вакиллари гувоҳлигида тақдирлаш тадбири ташкил этилиб, Сирдарё вилоятида рўй берган офатга қарши курашда юксак масъулият билан хизмат қилган 51 нафар наманганлик ИИО ходимларига “Меҳр-саҳоват” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.

Ушбу ходимлар чиндан ҳам Сирдарё халқи билан оға-ини бўлиб улгуришди. Тошқиндан жабр кўрган оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришди. Ушбу ходимлар Сирдарёда нафақат хавфсизликни таъминлади, балки шикаст етган уйларни қайта барпо этилишида ҳам керак бўлса уй эгалари, қурувчилар билан елкама-елка туриб хизмат қилишди.

Халқнинг оғир кунида тиргак бўлган бундай ходимлар ҳар қанча эътирофга муносибдир.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech