19 Август 2023 йил 922

Наманган вилоятида шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида кўрик танлов ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш мақсадида Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг 2023 йил 28 апрель куни “Ички ишлар органларида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” буйруғига асосан жорий йилнинг 19 август куни шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг ММИ бўйича ўринбосарлари иштирокида кўрик танлов ўтказилди.

Унда кўрик танлов иштирокчилар тўсинда тортилиш, 100 метрга югуриш, 1000 мертга югуриш ва соҳанинг меъёрий буйруқлари талаблари бўйича тест синовлари топширишди.

Кўрик танлов якунлари бўйича учинчи ўринни бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари патруль-пост хизмати батальони командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Хакимов Файзулло Оббосалиевич, иккинчи ўринни Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Мавлонов Шухрат Абдужабборович, биринчи ўринни Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Мамажонов Мансурбек Алимирза ўғлилари эгаллашиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech