1 Апрел 2022 йил 653

Наманган вилоятида ўтказилган “Профилактика куни” тадбири давомида амалга оширилган ишлар.

Наманган вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ўтказилган “Профилактика куни” тадбири давомида Ўқув муассасаларида 267 та умумтаълим мактабларида, 6 та коллеж ва лицейларда “Давомат” тадбири ўтказилди. Бозорлар, савдо шохобчалари ва компьютерхоналар текширилди.

Тадбир давомида дарс машғулотларига иштирок этмай юрган 188 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг 23 нафар ота оналарига нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг 47 моддасига асосан чора кўрилди ҳамда 181 нафар ўқувчиларни дарс машғулотларига қайтарилди.

Ўтказилган текширувлар давомида бемақсад юрган 704 нафар шахслар таянч пунктларига олиб келиниб уларни нима мақсадда юрганликлари бўйича суҳбат ўтказилди.

8 нафар вояга етмаган шахсларни ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.

5 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни даволаш диспансерига ётқизилди.

Тадбир давомида 1760 та аҳоли хонадонлари ўрганилиб, уларни паспорт виза қоидаларига риоя этишлари, томорқадан унумли фойдаланишлари ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари тўғрисида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 186 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

117 нафар ҳаваскор овчиларни ов қуролларини сақлаш қоидаларига риоя этишлари юзасидан текширишлар ўтказилди.

349 та умумтаълим мактабларида, 336 та корхона ташкилотларда, 533 та маҳаллаларда йиғилиш ва учрашувлар ўтказилиб, ўтказилган йиғилишларда ҳафта давомида содир этилган жиноятлар муҳокама этилиб, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилиб, тегишли чора тадбирлар кўрилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech