1 Март 2022 йил 573

Наманган вилояти ёшларини соҳа билан яқиндан таништиришга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари иштирокида ёшларни ички ишлар органларида амалга оширилаётган ишлар ва ходимларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида таргибот учрашувлари ўтказилди.

Хусусан, вилоятдаги 3 та олий таълим муассасаси ҳамда чегара ҳудудларда яшовчи мактабларнинг ўқувчилари билан бўлиб ўтган учрашувларда ички ишлар органлари хизматига қабул қилишнинг янги тартиб қоидалари ва бугунги кунда ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ходимлар учун кўрсатилаётган имтиёз-рағбатлар акс эттирилган видеороликларнинг намойиш этилиши талаба ва мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди ва уларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11-феврал куни “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилгаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган Давлат университетининг фаол талабаларидан ташкил этилган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчиси" гуруҳининг тақдимоти ўтказилди.

Ҳозирда иқтидорли ёшларни хизматга жалб қилиш юзасидан ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech