31 Март 2022 йил 697

Наманган вилояти Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Мактабларда таълим-тарбия олаётган вояга етмаган ўқувчиларни қамраб олган ҳолда «Тиғ» ва «Давомат» тадбирлари ўтказилди.

Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ВЕБИГ инспектор-психологи томонидан ўтказилган "Тиғ" тадбири давомида тумандаги 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчисининг сумкаси кўздан кечирилганда, инсон учун жароҳат етказиши хавфи бўлган "кастет" аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Давомат тадбирлари вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech