24 Август 2023 йил 1791

Наманган вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони ҳамда Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 28 июлдаги “Вилоят ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги 162-сон буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 21-22 август кунлари вилоят ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз ўтказилган баҳслар якунига кўра, фахрли учинчи ўринни Бошқарма аппарати жамоаси, иккинчи ўринни Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди жамоаси ҳамда биринчи ўринни Патруль-пост хизмати батальони жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, “Ғалабага бўлган ишончи” номинациясига “Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси” жамоаси лойиқ деб топилган бўлса, “Энг яхши ҳужумчи” номинациясига сафарбарлик отряди ходими катта сержант Ж.Сотиволдиев, “Энг яхши боғловчи” номинациясига Патруль-пост хизмати батальони ходими сафдор Э.Асқаров ҳамда “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига Чуст тумани ИИБ ходими капитан М.Тўхтабоевлар лойиқ деб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга бошқарма бошлиғининг кубоги, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech