6 Ноябр 2020 йил 888

Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Ижтимоий тармоқларда “Namanganda tergov jarayoni qanday bo‘lishini bilib oling. Istalgan kishini tutib olib, urib, o‘g‘irlikni bo‘yniga qo‘yisharkan” сарлавхали видеомурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг расмий муносабати.

2020 йил 27 сентябрь куни соат 22:00 ларда Уйчи туманида яшовчи Х.С. Наманган шахар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилиб унда, Наманган шахар, Нурафшон МФЙ худудидаги “Мехмондўст” ошхонаси олдида унга таниш бўлмаган М.К., А.Ғ., ва С.Х.лар, жиноий йўл билан бойлик ортириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гурух бўлиб, фуқаронинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш мақсадида уни уришиб, ёнида бўлган бир дона баҳоси 450.000 сўмлик “Галлаксий 4” русумли телефон аппаратини ва ёнидаги 200.000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Наманган вилоят суд-тиббий экспертиза буюросининг 2020 йил 30 сентябрь кунги хулосасида Х.С.ни баданида тан жарохатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур холат юзасидан, 2020 йил 12 октябрь куни Наманган шахар ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан М.К., А.Ғ., ва С.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Хозирда гумондорлар М.К. ва А.Ғ.лар тергов ва суддан бўйин товлаши мумкинлигини ҳамда уларнинг қасддан оғир турдаги янги жиноят содир этиши мумкинлигини инобатга олиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов харакатлари давом эттирилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech