Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚ ва ИМБ томонидан Наманган Давлат Университетида “Маҳалла хавфсизлигига барчамиз бирдек масъулмиз” шиори остида “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирга ИИВ, вилоят ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар, университет ва академик лицей талабалари, хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари вакиллари, профилактик ҳисобда турган, муқаддам судланган ва пробация ҳисобида турган ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар иштироки таъминланди. Тадбир давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тазйиқ ва зўравонликларга барҳам бериш борасида, вояга етмаган ўғил-қизларимизни тарбиялашда бирдек масъуллигимиз таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хотин-қизларни ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини ошириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги ташкил этилган тадбирларда фаол иштироки учун 15 нафар хотин-қизлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиевнинг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Қарори юзасидан белгиланган намунадаги формаси лойиҳаси видеотақдимот орқали намойиш этилди. Тадбир якунида фуқароларни маданий дам олишлари учун хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янгради.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати