Наманган вилояти ИИБда “Ёш лидерлар” гуруҳи ташкил этилади.
Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар иштирокида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрдаги Олий мажлисга қилган Мурожаатномасида келтирилган вазифалар юзасидан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ходимлар хизмат фаолиятини янада яхшилаш, улар орасида келиб чиқаётган муаммо ва камчиликларни бартарф этиш борасида таклиф ва фикрлар билдирилди.
Учрашув давомида вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаёган иқтидорли, ташаббускор ходимлардан иборат “Ёш лидерлар” гуруҳи ташкил этиб, бу орқали раҳбар кадрлар захирасини яратиш таклифи ҳам илгари сурилди.
Шунингдек учрашувга йиғилган ходимларга давлатимиз рахбарининг 25 декабрь кунги “Ёшлар форуми”да илгари сурган таклифлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимда фаолият юритиб келаётган эҳтиёжманд ёш ходимларни аниқлаш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланишга йўналтириш топшириғи берилди.
Фикр, таклиф ва бахс-мунозараларга бой ўтган суҳбат якунида ёш ходимлар томонидан хизмат интизомини бузиш ҳолатларига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиб, бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати