28 Январ 2021 йил 664

Наманган вилояти ИИБда йил сарҳисоби.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Д.Б.Кадиров иштирокида 2020 йил якуни сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда, 2020 йил давомида эришилган ютуқлар йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида соҳа раҳбарлари томонидан маълумотлар берилди.

Ҳисоботлар тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган айрим раҳбар ва ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 

Шу билан бирга вилоят ИИОда ўзининг етакчилиги, юксак билим ва маҳоратини намоён этиб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ёш ходимлар ва аёллар билан ишлашда самарали фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, коррупцияга қарши курашда ҳамкасбларига алоҳида намуна кўрсатган профилактика инспекори катта лейтенант Иҳтиёр Бўстоновга 3 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти ва уни мана шундай фидойи, мард ва жасур бўлиб тарбия қилган опасига Ички ишлар вазирининг миннатдорчилик хати тақдим этилди.   

Йиғилиш сўнгида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Д.Б.Кадиров йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

 

Text to speech