28 Сентябр 2020 йил 744

Наманган вилояти ИИБда Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг янги тахририни ўрганилди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Наманган вилояти ИИБнинг кичик мажлислар залида, “Тараққиёт стратегияси” Марказида Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия аъзолари ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази билан ҳамкорликда Одам савдосига қарши курашиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби мавзусида онлайн давра сухбати ўтказилди.

Ўтказилган онлайн давра сухбати давомида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”га Қонуннинг янги тахрири ва Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низом лойхаси манфатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг, атрофлича мухокама қилинди.

Мазкур йиғилишда Наманган вилояти худудий комиссиясининг Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия аъзолари, шаҳар-туманлар ИИБ залидан худудий комиссия аъзолари ва масъул котиблар иштирок этди.

Йиғилиш қатнашчиларига янги тахрирдаги Қонун ва одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиблари, янги қонунда асосий тушунчалар “одам савдосига қарши курашиш”, “одам савдоси” ва “одам савдоси билан шуғулланувчи шахс” тушунчасига тариф берилган бўлса, янги тахрирдаги Қонунда “вояга етмаган шахс савдоси”,келиб чиқиш мамлакати”, “мажбурлаш”, “одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш”, “одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс”, “одам савдоси билан шуғулланувчи шахс” каби янги тушунчалар слайд шаклида тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан мавзу доирасида келиб чиққан саволларига керакли жавобларни олишди ва тушунчаларга эга бўлишди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech