Наманган вилояти ИИБда “Жамоа шартномаси” ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси А.А.Абумухторовлар томонидан 2021 йил 16 февраль куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ҳудудий ИИОларда жамоат шартномалари ижросига бағишлаб ўтказиладиган умумий йиғилишлар” жадвалига асосан Наманган вилояти ИИБ ҳамда вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги “Жамоа шартномаси” ижроси бўйича бошқарма мажлислар залида умумий йиғилиш ташкил этилди.
Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, вилоят ва шаҳар касаба уюшмаси ташкилоти раислари бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳамда кенгаш аъзолари ва ходимлар иштирок этишди.
Дастлаб, вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан ИИОда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган вилоят ИИБ ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини ижроси юзасидан ўтган йилнинг якуний ҳисоботи ва жорий йилнингн режалари билан таништирилди.
Йиғилиш давомида ёш ходимлар орасида ташкил этилган интеллектуал ва жисмоний мусобақалар ҳақида ҳам сўз юритилиб, ушбу мусобақалар ходимларнинг дунёқараши ва фикрлаш доираси, уларнинг маънавий, баркамол ва етуклиги, билимга чанқоқ, иқтидорли, интеллектуал салоҳияти баҳоланиб, улар орасидан кадрлар захирасини яратилгани ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати