Наманган вилояти ИИБда байрам олди тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Наманган вилояти ИИОда хизмат қилаётган, бошқарма мустақил бошқармалар, соҳавий хизмат вакиллари билан бирга шахсий таркибининг мавсумий хизмат кийимини кийиб юриш тартиби ва “Саф низоми” қоидаларига амал қилишларини аниқлаш мақсадида ИИБ майдонида саф кўриги бўлиб ўтди.
Унда соҳа раҳбар ва масъул ходимлари томонидан шахсий таркиб хизмат формаси бенуқсонлиги, ташқи кўриниши, тегишли гувоҳномалари ҳамда табель қуролларининг бириктирилганлиги, шунингдек саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмалари шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Тантанали тарзда ташкил этилган саф кўригидан сўнг Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси муносабати билан ходимлар учун бошқарма ҳовлисида савдо ярмаркаси ташкил этилди. Унда озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, кийим-кечак расталари ҳам ўрин олди.
Ярмаркада энг гавжум жой китоблар растаси бўлди десак муболаға бўлмайди. Боиси Наманган вилоят ИИО шахсий таркиби ўртасида китобхонлик машғулотлари мунтазам ўтказиб борилади. Бу эса улар орасида бадиий илмий асарларга бўлган эҳтиёжни оширади. Ярмаркага олиб келинган 1000га яқин китоблар орасидан ходимлар ўзи ва фарзандлари учун турли адабиётларни харид қилишди.
Байрам олдидан ўтказиладиган турли тадбирлар ва сайлларда тинчликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда кун-у тун хизмат олиб бораётган ходимлар учун қулайлик яратиш мақсадида нафақат бошқармада, балки унинг ҳудудий бўлимларида ҳам савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати