22 Апрел 2022 йил 735

Наманган вилояти ИИБ томонидан “Янги Ўзбекистонда психологик ёндашув” номли илмий-амалий конференция ўтказилди.

Ташкилот ва идоралар орасида психология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, психологияга замон талабида ёндашиш, амалий фаолият давомида илм-фаннинг охирги ютуқларидан фойдаланиш мақсадида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан “Янги Ўзбекистонда психологик ёндашув” номли илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Наманган Давлат университети, Миллий Гвардия Қўриқлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Олий ва ўрта махсус таълим бошқармасининг психологлари иштирок этдилар. Тадбир бошида конфереция қатнашчилари Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган руҳий енгиллик хонаси ҳамда унинг фаолияти билан танишдилар.

Шундан сўнг, ўзларининг мавзулари орқали замонавий психологик метод ва методикалари билан тажриба алмашдилар.

Тадбир якунида, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Наманган Давлат университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва конференция иштирокчиларига бошқарма раҳбариятининг ташаккурномалари тақдим этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech