5 Март 2022 йил 740

Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиби билан батальон маъмурий биносида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тизимида “Яшил макон” умум миллий лойихаси қўшма қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиби билан батальон маъмурий биносида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу жараёнлар ушбу ҳудудда  қизғин авж олди. Ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида бино ҳовлиси тозаланиб гуллар экилди. Бундан ташқари яшил макон умум миллий лоиҳаси доирасида мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Шундан сўнг дарахтлар оқланиб бино ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ўтказилди. Бундан ташқари катта қозонда ош дамланиб ҳашарда иштирок этган ҳодимлар тушликка таклиф этилди. Бундай ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳали давом этади.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech