16 Август 2023 йил 763

Наманган вилояти ИИБ Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 11 мартда имзоланган Ички ишлар вазирининг “ИИВ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг 2023 йил 28 апрелдаги “Наманган вилояти ички ишлар органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруқларига асосан Наманган вилояти ички ишлар органлари ҳузурида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 10 май куни Кенгашнинг илк йиғилиш ўтказилган ва унда Кенгаш раиси, ўринбосари, котиби ва аъзолари умумий овоз бериш йўли билан сайланган.   

Шунга кўра, жорий йилнинг 15 август куни Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиб, унда Кенгашнинг асосий вазифалари, функциялари,ҳуқуқ ва мажбуриятлари муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича йўл харитаси тузиб чиқилди.   

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech