Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларнинг ўтган 7 ой мобайнидаги фаолиятлари таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 19 август куни Бошқарма Мажлислар залида Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг 7 ой давомида амалга оширган ишлари ҳамда йўл қўйилган камчиликлари муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтказилган муҳокама йиғилиш давомида тергов ва суриштирув фаолияти бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ишларини тамомлаш, судлар томонидан келиб тушган хусусий ажримлар, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни ундириш, мурожаатлар билан ишлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига амал қилиш борасида камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда ходимлар қатъий огоҳлантирилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнггида хизмат фаолияти давомида энг юқори натижаларга эришиб, қолган ҳамкасбларига намуна бўлган бир гуруҳ ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилиб, Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг ташаккурномаси эълон қилинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати