Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ёш ходимлар ва фахрийлар билан учрашди.
Бугунги кунда Президентимиз бошчилигида ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитларга қарамасдан ёш ходимлар орасида хизмат интизоми, қонунчиликни бузиш ҳолатлари давом этиб келаётганлиги сабабли Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан ёш профилактика инспекторларига истеъфодаги фахрийлардан мураббий сифатида бириктириш учун Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ ва Поп туманларида йиғилиш ташкил этилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.А.Маматқулов йиғилганларга шахсий таркиб орасида хизмат вақтида хато ва камчиликларга йўл қўйилмаслик, билим, тажриба ва кўникмани мунтазам ошириб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, коррупцион ҳолатлар юзага келмаслиги учун ҳалол ва пок меҳнат қилиш кераклигини ходимлардан талаб қилди.
Йиғилиш давомида ходимларнинг тарбиявий ва маънавий билимларига раҳбарият томонидан етарлича эътибор қаратилмаётгани ҳам танқид остига олиниб, бу борада масъулиятни икки кара ошириш топшириғи берилди.
Бундан буён хатога йўл қўйган ходимлар кечирилмаслиги барча шахсий таркибга қатъий уқтирилиб, раҳбарларга қуйидагича топшириқлар берилди. Барча шахсий таркибни турмуш тарзи, оилавий аҳволи, маданияти, хизмат бурчига, қасамёдига садоқати масалалари қайтадан ўрганиб чиқилиб, интизомсизликка, қонунбузарликка, қасамёдини бузишга, таъмагирлик ва бошқа турдаги жиноятларни содир этишга мойил ходимларни аниқлаш чораларини кўриш, мунтазам ўқув машғулотлари ўтказиш, ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаси фуқаролар хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, мурожаатларини сўзсиз қабул қилиш ва қонуний ҳал этиш, жиноятларни фош этиш, жабрланувчиларга етказилган зарарни қонуний йўллар билан ундиришдан иборат эканлиги кунлик хизмат олди йўриқномаларида етказиб борилиши таъминлаш, фуқаролардан келиб тушган ариза ҳамда шикоятларни белгиланган тартибда ёш ходимларга мураббий этиб бириктирилган профилактика катта инспекторлари билан хамкорликда сифатли кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш ва шу каби мухим топшириқлар берилди. ходимлар томонидан акс ҳаракат содир этилган тақдирда уларга нисбатан кескин токи ИИОдан бўшатишгача бўлган интизомий жазолар қўлланилиши борасида барча огоҳлантирилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг жойларда ёш ходимлар билан учрашувлари давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати