Наманган вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан Давлатобод туманида сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 1-март куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ҳамда Давлатобод тумани ҳокими ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг яшаш ва турмуш шароитлари, ижтимоий аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўриб борилаётганлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Ўтказилган қабул давомида жами 25 нафар фуқаролар иштирок этиб, 25 та масала юзасидан мурожаат қилишди. Айрим фуқароларнинг ижроси муддат талаб қилгани жоиз масуллар бириктирилиб назоратга олинди. Айрим мурожаатлар эса ўз жойида ҳал этилди.
Келиб тушган мурожаатлардан 10 та Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалаларда, 1 та суд ижросига оид, 3 та уй-жой, ер-участка билан таъминлашга оид ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрига оид, 2 та иш билан таъминлаш масаласида, 2 та соғлиқни сақлаш соҳасига оид, 2 та тадбиркорлик билан шуғулланишга оид, 3 та бино қурилишларига оид, ҳамда 2 та бошқа масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди. Шулардан 10 та мурожаат ижобий ечим топди, 2 та мурожаат юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Бундан ташқари Давлатобод туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида тушунчалар берилиб, коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятини такомиллаштирилаётганлиги, жумладан кўчаларни асфалтлаш ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар, электр таъминоти ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида таклиф этилган мутахассислар билан бирга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Аҳолини яшаш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида ўтказилаётган мана шундай сайёр қабуллар вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати