26 Июн 2023 йил 928

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан 2023 йилнинг ўтган беш ойи мобайнида вилоят ИИО тизимида амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Унда Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати, Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тергов бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этиб, ўз йўналишларининг беш ойлик якуни бўйича батафсил маълумотлар беришди.

ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Саволларнинг асосий қисми, кадрлар масаласи ва йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида бўлди.

Хусусан, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида юзага келаётган сунъий навбатлар, «Сардоба» ва «Чорсу» бозорлари атрофида ҳаракат иштирокчиларининг тартибсизлиги борасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, журналистлар Ички ишлар бошқармаси ва унинг соҳавий хизматларида жорий этилаётган янгиликлар билан ҳам танишишга муваффақ бўлишди.

Анжуман якунида 27 июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан вилоят ИИБ билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келаётган ОАВ вакилларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва рамзий эсдалик қўл соатлари тақдим этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech