5 Март 2022 йил 600

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлими ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” пиёда юриш марафони ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБнинг 1 январ кунидаги режа дастури ижросини таъминлаш ва Ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмонан бақувват ва соғлом ходимларни шакллантириш мақсадида, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлими ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

Марафонда ходимларнинг жисмоний тайёргарликларига алоҳида эътибор қаратилиб, вилоят ички ишлар органларидан 340 нафар ходимлар ва уюшмаган аҳоли вакилларидан 230 нафар, жами 570 нафардан ортиқ ходимлар ва фуқаролар иштирок этишди.

Бундан асосий кўзланган мақсад, вилоят ички ишлар органлари ходимларини касбий кўникмаларини янада ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини самарали ўтказилишини таъминлаш ва касбига нисбатан садоқат, юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлашдан иборат.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech