Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Жорий йил 10 март куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Атаходжаев Адил Иргашевич тасдиқланган жадвал асосида ички ишлар бошқармаси биносида карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабулда жами 16 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Аризаларнинг 4 таси кадрлар билан ишлаш, 3 таси дастлабки тергов, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 1 таси жиноят қидирув, 2 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги, 1 таси эса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига таалуқли ҳамда 6 та бошқа масалалардан иборат бўлди Мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича ҳуқуқий маълумот орқали тушунтиришлар берилди. 6 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилинганлиги боис, иш юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси