Наманган вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида вилоят ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари ва барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди
Унда аввалги йиғилишларда навбатчилик қисмларининг фаолияти, шаҳар-туман ИИБларда ташкил этилган махсус сўровхоналардан самарали фойдаланиш, жойларда тергов-тезкор гуруҳларининг ҳодиса содир бўлган жойга чиқиши ва ходимларни иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилиниши аҳволи юзасидан берилган топшириқларнинг ижроси таҳлил қилинди.
Таҳлиллар натижасига кўра, Бошқарма бошлиғи шаҳар-туман ИИБ масъул ходимларининг бу борадаги фаолиятлари ҳамда амалга оширган ишлари қониқарсиз аҳволда эканлигини танқид қилиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилишига сабабчи бўлган айрим ходимларга кескин интизомий таъсир чоралари қўлланганлигини йиғилиш иштирокчиларига эълон қилди.
Шунингдек, келгусида ҳар бир мурожаат бўйича қонунда белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилиниши, тергов тезкор гуруҳларининг ҳодиса жойларига зудлик билан етиб боришларини ва туман ИИБга таклиф этилган фуқароларни фақатгина махсус сўровхоналарда қабул қилининишини таъминланиши ҳақида барча масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати