5 Ноябр 2022 йил 635

Наманган вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи ва хизматчиларини “Ибрат” музейига саёҳати ташкил этилди.

Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда улар ўртасида маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида наманган вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан мунтазам равишда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган 30 нафар ишчи ва хизматчиларини Тўрақўрғон туманидаги “Ибрат” музейига саёҳати ташкил этилди. Таниқли олим, таржимон, адиб ва тарихчи ўз даврининг маърифатпарварларидан бири бўлган Исҳоқхон Ибрат бугунги авлод учун ҳам чинакам ўрнак ва наъмуна бўла оладиган етук шахс ҳисобланади. Саёҳат давомида ишчи ва хизматчилар Ибрат даврининг муҳим жиҳатлари, унинг ҳаёт ва ижод йўли билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech