27 Декабр 2023 йил 4390

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев "Янги йил" байрами муносабати билан шаҳар ҳудудидаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражасини текширди

Бугун Бошқарма бошлиғи Наманган шаҳридаги «З.М.Бобур» истироҳат боғи ва Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркининг оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларини кўздан кечириб, у ерларга ўрнатилган "Янги йил арчаси" атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳамда тунги хизматга жалб этилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимларининг фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар давомида, оммавий тадбирлар ўтказиш даврида фуқароларимиз тинчлиги, ҳудуд осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда зудликда бартараф этиш учун ходимлар ҳамда барча махсус техникалар шай ҳолда туриши юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Янги йил" байрами кечаси кўп сонли фуқароларни мазкур боғларга ташрифи вақтида хавфсизликни кучайтириш ва транспорт воситаларининг тирбандлигини олдини олиш юзасидан масъулларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech