29 Март 2024 йил 11533

Наманган вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди

Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти Наманган вилояти Кенгашининг жорий йил учун мўлжалланган спорт тадбирлар режасига асосан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича жорий йилнинг 28-29 март кунлари «Динамо» спорт залида вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилиб, унда 14 та жамоада 30 га яқин спортчи ходимлар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган ўйинларда умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти ИИБ жамоаси учинчи ўрин, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси иккинчи ўрин, 7254-сонли ҳарбий қисм терма жамоаси эса фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, "Ғалабага бўлган иродаси учун" номинацияси бўйича вилоят солиқ бошқармаси муносиб топилган бўлса, ушбу жамоа аъзоси Дилмурод Тошпўлатов "Энг ёши улуғ спортчи" деб эътироф этилди.

"Спорт тадбирини ташкиллаштиришда ва ўтказишдаги фаоллиги учун" Наманган вилояти стол тенниси федерацияси мураббийси Севара Кадирова муносиб деб топилди.

Ушбу мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар вилоят «Динамо» ЖТСЖнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech