23 Ноябр 2023 йил 4772

Наманган вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълим бўлимлари ҳамда соғлиқни сақлаш хизматида фаолият юритувчи аёллар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилди

Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” тизими асосида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш мақсадида Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Давлатобод тумани ҳамда Янги Наманган туманларидаги мактабгача ва мактаб таълим бўлимлари ва соғлиқни сақлаш хизматида фаолият юритувчи аёллар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда шаҳар ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари ҳамда бунга имкон берган шароитлар тўғрисида тўхталиб, бундай ҳолатларни  олдини олиш, бу борада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар, муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Муҳокама йиғилишида иштирок этганлар мавзуга доир ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб, келгусида хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишда ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech