Наманган вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг тунги хизмат фаолияти текширилди
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Миллий Гвардия Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори ўринбосари ва бошқа масъул ходимлар томонидан Давлатобод туманидаги аҳоли гавжум ва кўнгилочар жойлар, профилактика инспекторларининг хизмат хоналари ҳамда жамоатчилик назорати масканларида тунги хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида, мазкур жойлардаги мавжуд видеокузатув камералар кўздан кечирилиб, ҳудудларни тўлиқ назоратга олиш мақсадида уларнинг сонини кўпайтириш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўчаларни ёритиш чораларини кўриш ва жамоатчилик назорати масканларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар тинчлиги ва ҳудудларимиз осойишталигини таъминлаш борасидаги тунги хизмат вилоятимизнинг барча шаҳар ҳамда туманларида олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати