Наманган вилоятида волейбол федерацияси ҳамда Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси спортчилари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди
Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳудудларда ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш билан бир қаторда, вилоятимиз спортчилари учун яратилаётган инфратузилма ва мавжуд шароитлар ҳам атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, бугун бошқарма бошлиғи спорт бошқармаси ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари билан биргаликда «Паҳлавон» ва “Баркамол авлод” спорт мажмуаларида бўлиб, мазкур объектларда волейбол ҳамда аралаш жанг санъати (ММА) йўналишлари бўйича шуғулланувчи спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, спорт залларининг техник ҳолати, қиш мавсумида иситиш тизимларининг фаолияти, шунингдек маҳаллий ва халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича тайёргарлик жараёнлари ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди
Ўрганиш давомида вилоятда ушбу спорт турларини кенг оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, волейбол ва ММА бўйича иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг юқори натижаларга эришишлари учун зарур шароитларни яратиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати