5 Октябр 2023 йил 2461

Наманган вилоятида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида “маҳалла бешлиги” тизими фаолиятини самарадорлигини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув машғулоти бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони билан жорий этилган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишнинг самарали механизмларини ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан 2023 йил 30 март куни “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республиканинг барча маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги 10-сонли қўшма қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 21 август кунидаги 17-1706-сонли топшириғига асосан, жорий йилнинг 5 октябрь кунидан бошлаб Наманган вилоятида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида “маҳалла бешлиги” тизими фаолиятини самарадорлигини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув машғулоти бошланди.

Ўқув машғулоти Бош прокуратура, ИИВ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вакиллари томонидан ўтказилди.

Ўқув машғулотини белгиланган дастур асосида ташкил этилиб, биринчи куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятнинг ушбу қўшма қарор ижроси бўйича масъул раҳбарлари ҳамда шаҳар-туманлардаги вакиллари иштирокида ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech