18 Апрел 2024 йил 1267

Наманган вилоятида эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун сайёр ўқув йиғини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Назармухаммедов Даврон Абитович томонидан тасдиқланган “Сайёр-Академия” ўқув дастури доирасидаги ўқув режаси бўйича Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ҳамда ИИВ Наманган Академик лицейи ўқувчилари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулотида ИИВ Эксперт – криминалистика бош маркази академиянинг криминалистик экспертизалар кафедраси бошлиғи ўринбосари ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраси катта ўқитувчиси томонидан ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг криминалистик экспертизаларни ўтказишдаги процессуал, методик ва техник талаблар бўйича амалий ва назарий дарслар ташкил этилди.

Машғулотлар давомида дарс иштирокчилари ўзларини қизиқтирган ва фаолият давомида учраётган мавзуга доир масаладаги саволларига тажрибали устозлардан батафсил жавоблар олишди.

Шунингдек, ушбу дарслар ходим ҳамда лицей ўқувчиларига эксперт криминалистика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзгаришлар бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлиш имконини берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech