Наманган вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber-month” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилди
Наманган вилояти инвестиция ва ташқи савдо бошқармасида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бошланиши муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилиб, унда вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг масъул ходими ҳамда ОАВ вакиллари, корхона ташкилотлар ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Дастлаб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов анжуман мавзуси, унинг аҳамияти, ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида батафсил тўхталди.
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бердилар.
Матбуот анжуманида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада, содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.
Наманган вилоятида 3-28 июль кунлари ўтказиш режалаштирилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари йиғилганларга атрофлича тушунтириб ўтилди. Матбуот анжуманида видеоселектор шаклида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги масъуллар ҳам иштирок этдилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати