Наманган вилоятида ИИО ходимлари учун ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан семинар-тренинг ташкил қилинди
Сайёр машғулотда соҳавий хизматлар раҳбарлари ва профилактика инспекторлари иштирок этди. Ўқув режасига биноан, “Маҳаллаларда ижтимоий профилактика субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш”, “Профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ҳимоя ордерини бериш ва ордер талабларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш механизмлари”, “Фирибгарлик ҳолатлари юзасидан ариза ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда уларни малакалашда фуқаролик ҳуқуқига оид мулкий муносабатлардан фарқлаш”, “Профилактика инспекторлари томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган ёшлар билан ўтказиладиган профилактик тадбирларни манзилли ва самарали ташкил этиш” каби мавзуларда семинар-тренинг ўтказилди.
Шунингдек ИИВ Академияси томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ўғрилик жиноятларининг барвақт профилактикасини ташкил этиш бўйича тайёрланган қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати