Наманган вилоятида ички ишлар органлари тизимида “Қувноқлар ва зукколар - 2024” кўрик-танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди
Бугун Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 23 июлдаги тегишли буйруғига асосан Наманган вилояти маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Ички ишлар тизимида хизмат қилаётган ходимларини Она Ватанга муҳаббат ва ўз касбига садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасидан ўзига хос истеъдодларни кашф этиш, маънавий-маърифий ва маданий дунёқарашни кенгайтириш, яратувчанлик, топқирлик, жамоа билан ишлаш хислатларини ҳамда актёрлик, нотиқлик маҳоратларини шакллантириш орқали ҳар қандай вазиятда Ватан равнақи йўлида хизмат қилувчи “халқпарвар тизим”ни яратиш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг биринчи минтақавий (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ўртасидаги) босқичига Наманган вилояти илк маротаба мезбонлик қилди.
Кўрик танлов таништирув, импровизация ва эркин мавзудан иборат бўлди.
Танловда таниқли хонандалар ўзларининг куй ва қўшиклари билан меҳмонларга хуш кайфият бағишлади.
Якуний натижаларга кўра учинчи ўринни Андижон вилояти ИИБнинг "Мардлар", иккинчи ўринни Фарғона вилояти ИИБнинг "Лидерлар" ва фахрли биринчи ўринни эса Наманган вилояти ИИБнинг "Онлайн" жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар эсдалик совға ва дипломлар тантанали равишда топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати