24 Феврал 2024 йил 3801

Наманган вилояти судида ички ишлар идораларининг профилактика инспекторлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди

Видеоконференцалоқа шаклида барча ҳудудларга уланган тадбирда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари судьялари, ҳар бир ҳудуднинг профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Семинарда маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ баённомаларни расмийлаштиришга оид тартиб-таомиллар, айни турдаги ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этиш, бу борада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари хусусида сўз юритилди. Судьялар, профилактика инспекторлари амалиётда учраётган камчиликларга тўхталиб, уларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган семинар ҳар икки соҳа вакиллари учун ҳам фойдали бўлди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech