Наманган вилояти ИИО ходималари томонидан Юридик техникумида тарғибот учрашуви ўтказилди
Наманган вилоят Юридик техникумида вилоят ИИБ ҳамда унинг соҳавий хизматларида фаолият юритувчи аёл ходималар томонидан техникум талабалари билан ҳуқуқий тарғибот учрашуви ўтказилди.
Учрашувда дастлаб, Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари ИИОларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага жалб этилаётган янги технологиялар, ходимларнинг билим ва малакасини ошириш борасида йўлга қўйилаётган мақсадли тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.
Шундан сўнг, Бошқарма ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш омиллари ҳақида сўз юритиб, ушбу ҳолатларни олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, техникум ўқувчи қизларининг хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглик масалалари, ҳимоя ордерлари берилиши тартиби бўйича саволларига батафсил тушунчалар берилди.
Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси ҳам юқоридаги мавзу юзасидан айнан тергов ва суриштирув йўналишида олиб борилаётган ишлар борасида ўқувчиларни таништирди.
Бошқарма ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимаси эса айни кунларда Республика ҳудудида ўтказилаётган “Диққат пиёда” ойлиги тўғрисида маълумот бериб, барчани ушбу ойликда фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, ўқувчилар иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари ҳамда унинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи махсус фильм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Ёшлар, хотин-қизлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасидаги ишлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати