5 Феврал 2024 йил 1459

Наманган вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсантларининг малакавий иши олди амалиётини ўташ учун келган 47 нафар 3-курс курсантларига муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов, Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, ИИВ Академиясининг Наманган вилояти бўйича масъул ходими, Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти подполковник A.Tashtemirov, Шаҳар-туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, курсантларга бириктирилган мураббийлар ва ота-оналар иштирок этишди.

Учрашув давомида полковник F.Rahmatov йиғилиш иштирокчиларига Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг курсантларнинг амалиёт даврида уларга бириктирилган мураббийлари тўғрисидаги буйруғини таништириб, амалиёт давомида мураббийларга юклатилган вазифалар, курсантларнинг қонунчиликдан хабардорлиги, махфийлик тартиботи, хизмат интизоми, шахсий хавфсизлик ва кун тартибига амал қилиниши, фуқаролар билан мулоқотда муомала маданиятига риоя қилиниши ҳамда 3 йил давомида олган назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамланиши курсантларни амалиёт вақтида ва амалиётдан ташқари вақтларда нималар билан шуғулланаётганликларини назорат қилиш мақсадида ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қисқа қилиб айтганда, малака амалиёти даврида курсантлар томонидан салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида, барча зарурий чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда малака амалиётини меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида ташкил этилишини таъкидлади.

Шунингдек, Вазирлик ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқарма масъул ходими сўзга чиқиб, салбий хатти-ҳаракатларни содир этишдан олдин авваламбор, ўзи ва ота-онасининг тақдирини ўйлаши, энг асосийси ички ишлар органи ходими деган юксак мақомга муносиб бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишга таклиф этилган вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник O.Dolimov ўз сўзида аввалги йилларда сохадаги шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ҳозирги кунда ички ишлар органи ходимларига хизмат қилиш учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилгани, ички ишлар тизимида ишлаш учун юқори билимга эга бўлсагина ҳеч қачон ушбу йўлда қоқилмаслигини ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан, ИИВ Академияси доценти подполковник A.Tashtemirov курсантларнинг академиянинг амалиёт дастури асосида амалиёт ўташлари, амалиёт натижаси бўйича синовлар олиниши ва якуни бўйича тайёрланган хизмат тавсифномалари Академияга тақдим этилишини маълум қилди.

Йиғилиш сўнггида ўқиш даврида ўзининг намунали хулқи ва ўқиши билан сафдошларига ўрнак бўлган бир қатор курсантлар ҳамда уларнинг ота-оналарига Академия раҳбариятининг ташаккурномаси ва миннатдорчилик хатлари топширилди.

Бошқарманинг соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда курсантларга мураббий этиб бириктирилган ходимларга, амалиёт ўташ даврида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech