7 Сентябр 2024 йил 2017

Наманган вилояти ИИБда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Дастлаб шахсий таркибнинг формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишларини таъминлаш мақсадида саф кўриги ўтказилди. Саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат формаси, хизмат гувоҳномаси ва бошқа тегишли ҳужжатлари текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Саф кўригидан сўнг бошқарма мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг 2024-йил 8 ойи иш якунлари бўйича асосий кўрсаткичлари, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато камчиликлар ҳамда жиноят ишларини ЖПКнинг 416-417-моддалари тартибида қўшимча терговга қайтарилишининг аҳволи, оқлов ҳукми чиқарилишининг сабаблари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида тергов тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги муносабати билан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи подполковник Рахимбаев Юсуфбек Валижоновични нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, ўтган саккиз ой давомида хизмат фаолиятида ҳамкасбларига намуна бўлиб келган ва ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар раҳбарият томонидан муносиб рағбатлантирилди ҳамда ходимларнинг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида компьютер тўпламлари тақдим этилди.

Йиғилиш якунида келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар ва чора тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech