3 Август 2024 йил 6034

Наманган вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди

Бу галги маънавият ва маърифат дарси "Сайлов ҳуқуқи: Инсон қадрига юксак эътибор" мавзусида бўлиб, унда Бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.

Шундан сўнг, Бошқарма бошлиғининг ўринбосари томонидан ҳафта мобайнида ИИО ходимлари томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши тўғрисида маълумотлар йиғилиш қатнашчиларига етказилди.

Йиғилиш сўнгида Ички ишлар вазирининг ҳамда Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳамда хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, коррупциянинг олдини олишда фаол иштирок этган ходимларга пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари Наманган вилояти Ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан ҳамда юқори лавозимга тайинланган ходимларнинг кузатув маросими бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech