24 Январ 2024 йил 1527

Наманган вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш аҳволи юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев, ўринбосарлар, бошқарманинг барча шахсий таркиби ва шаҳар-туман ИИБлар раҳбарияти иштирок этишди.

Дастлаб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов Наманган вилояти ИИБ томонидан ўтган давр мобайнида хизмат, ижрочилик интизоми, қонунийликка риоя этиш юзасидан соҳада амалга оширилган ижобий ишлар, шу билан биргаликда йўл қўйилган хато-камчиликларни таҳлил қилди ва бу борада масъулларнинг ахбороти тингланди.

Йиғилиш сўнггида, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи полковник Фахриддин Раҳматовга келгусида ходимларни соҳаси бўйича билим, тажриба ва кўникмаларини, Шунингдек, жисмоний ва жанговар шайлигини янада ошириш, коррупцион ҳамда тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ходимларни ўз хизмат вазифаларини қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Йиғилишдан сўнг, Бошқарма раҳбарияти томонидан ИИВ Академик лицейида жиҳозланаётган "Меҳнат ва шуҳрат музейи" ва Наманган вилояти Ички ишлар органлари "Фахрийлар маркази" жамоат бирлашмасининг янги қурилаётган биноси лойиҳасининг тақдимоти ўтказилиб, у ерларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech