11 Июл 2025 йил 98

Наманган вилояти ИИБда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳузурида видеоселектор тарзида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма, соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг барча шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилиш давомида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ходимлар ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликка риоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб, масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, раҳбар ва ходимларнинг фаолияти кескин танқид остига олинди.

Йиғилиш якунида ходимлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, хизмат давомида қонунийликка қатъий амал қилиш, ҳар қандай коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, шунингдек, жисмоний ва жанговар тайёргарликни доимий ошириб бориш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликни таъминлаш — тизимнинг самарали фаолият юритишида ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech