7 Март 2025 йил
3274
Наманган вилояти ИИБда 8-март - “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
8 март - “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат қилиб келаётган аёллар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилиб, унда Ички ишлар Вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоят ИИБнинг буйруқларига асосан ходималарга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, барча тадбирга таклиф этилган аёлларга вилоят Ички ишлар бошқармасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбир давомида хонандалар томонидан куйланган куй-қўшиқлар барча аёлларга кўтаринкилик бахш этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати