Наманган вилояти ИИБда 2024 йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.
Анжуманда вилоят ИИБ раҳбарияти жиноятчилик, айниқса, кибержиноятларга қарши кураш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги, профилактика хизмати, кадрлар сиёсати ва бошқа муҳим йўналишларда амалга оширилган фаолият юзасидан маълумотлар беришди.
Шунингдек, журналист ва блогерларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган анжуман якунида бошқарма раҳбарияти жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, ОАВ ва блогерлар билан мунтазам учрашувлар ўтказишга келишиб олишди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати