28 Октябр 2024 йил 7009

Наманган вилояти ИИБда “25 октябрь - ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

“25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари ходимлари куни” муносабати билан Наманган вилояти ИИБда ўтказилган тадбир давлат мадҳияси билан бошланиб, ундан сўнг бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев барча шахсий таркибни касб байрамлари билан самимий қутлаб, Ички ишлар вазирининг табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида самарали меҳнатлари билан сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар вазирликнинг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, “Бенуқсон хизматлари учун” биринчи, иккинчи, учинчи даражали кўкрак нишонлари, китоблар тўплами, пул мукофотлари, муддатидан аввал “подполковник”“лейтенант” махсус унвонлари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, 2 нафар ходим “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” кўкрак нишони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармасининг эсдалик қўл соати” билан мукофотланди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг мукофотланган раҳбар ва ходимлар сўз олиб, ушбу рағбатлар уларга билдирилган юксак ишонч билан бир қаторда янада юқори масъулиятда иш ташкил этишга ундашини айтиб, миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тадбир якунида Бошқарма бошлиғи янгича иш услублари орқали жамоат тартибини сақлаш бўйича Наманган шаҳар тажрибаси юртбошимиз томонидан алоҳида эътироф этилганини, ушбу эътироф Наманганга билдирилган юксак ишончлиги ва келгусида ҳам мана шу ишончга муносиб тарзда ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишда бардавом бўлиш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech