13 Январ 2024 йил 2841

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимларининг 2023 йил 12 ойи давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 11 январь куни Наманган вилояти ИИБ  Катта мажлислар залида бошқарма Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси аппарати, туман-шаҳар ИИБ бошлиқларининг хизмат бўйича  ўринбосарлари, ЖХХҲПБ бошлиқлари, профилактика (катта) инспекторлари, ҲКМБ катта инспекторлари ҳамда вояга етмаганлар бўйича  инспектор-психологлар  иштирокида ўтган 2023 йилнинг 12 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлили ва  йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш  бўлиб  ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  хизмати  бошлиғи ҳамда Наманган вилояти  ИИБ бошлиғининг ўринбосари иштирокида ўтказилган йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар йўналишлар кесимида  муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ахбороти  тингланди. Ахборотдан келиб чиқиб,  эътибор  қаратиш  зарур бўлган вазифалар  белгилаб  олинди.

 Хусусан, ўтган йил давомида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга сўзсиз амал қилиниши, шунингдек, касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси  талабларига риоя этишларини таъминлаш борасида олиб борилган амалий ишлар қайд этилди.

 Ахборотдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  хизмати  бошлиғи, полковник  Бахтиёр Бердиалиев сўз олиб,  сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолининг тинчлигини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратиб келинаётганлиги, маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш борасида ички ишлар органларининг профилактика инспекторларига юксак ишонч билдирилиб, уларнинг бенуқсон хизмат ташкил этиши учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш якунида  хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга  эришган ва самарали меҳнат қилган ходимларга вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари ҳамда пул мукофотлари  тантанали равишда топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech