5 Феврал 2024 йил 1537

Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармаси томонидан "маҳаллабай-квадрат" тизими асосида маҳаллаларда жамоатчилик билан ишлаш ва тарғибот куни муносабати билан иш ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ҳузурида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Хавфсиз йўл - хавфсиз пиёда 2024” концепциясини ҳафта кунлари кесимида ташкил этиш бўйича тизимли топшириқлар берилди.

Ушбу топшириққа асосан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳамда маъсул ходимлари томонидан Наманган шаҳрида «қизил» тоифага кирувчи 58-квадрат худудидаги «Олвализор» махалласида "маҳаллабай-квадрат" тизими асосида жамоатчилик билан ишлаш ва тарғибот куни муносабати билан иш ташкил этилди.

Дастлаб, Наманган муҳандислик технологиялар институтида талабалар билан очиқ мулоқот тарзида давра суҳбати ўтказилиб, таъсирчан видеоролик намойиш этилди.

Кейинги тадбирлар давомида маҳаллага бириктирилган квадрат ходими ва ЙҲХБ маъсуллари билан ҳудудидаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хайдовчиларни иштирокида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятининг оқибатлари, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича суҳбатлашилиб, уларга эслатма буклетлар тарқатилди.

Шундан сўнг, тарғибот «Олвализор» маҳалласидан ўтган Марғилон кўчасида давом эттирилиб, ушбу кўчада устахоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари олдига эслатма баннерлар жойлаштирилди. Ҳудудда профилактик рейд тадбирлари ўтказилиб, пиёдага йўл бермаган қоидабузар ҳайдовчилар, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда ва велосипедчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маҳалла раиси ва барча фаоллар иштирокида ҳудудда яшовчи энг кўп қоидабузарлик содир этган хайдовчилар орасидан йил давомида 20 дан ортиқ қоидабузарлик содир этган қоидабузар ҳайдовчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, бугунги кунда содир бўлаётган оғир оқибатли ЙТҲлари юқоридаги кўрсатилган қоидабузарликларни ортидан келиб чиқишини тушунтирилиб, барчани огоҳликка чақирилди.

Йиғилишдан сўнг, маҳалла ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари натижасида техник шикастланиб, аянчли аҳволга келиб қолган автомашиналардан иборат тарғибот автакарвони ҳаракатланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech