3 Ноябр 2023 йил 1755

Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизматининг 9 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ойбек Хўжақулов томонидан Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг қуйи тизимларида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда бошқарма ЖХХ ЖТСБ, ҲПБ, ЙҲХБ ва Пробация хизмати раҳбар ҳамда барча шахсий таркиби иштирок этишди.

Таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида хизмат фаолиятида юқори кўрсаткичга эришган бир гуруҳ ходимларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech